Авторлық материал жариялағаныңыз
туралы сертификатты тегін алу үшін
+
Материал жариялау
БАҚ (СМИ) жариялаған соң номер беріліп қорғалады
Сертификатты (құжатты) тексеру

111
Қазақ халқының антропологиялық типі
Материал жайлы қысқаша түсінік: Сабақтың тақырыбы: Қазақ халқының антропологиялық типі Уақыты 20.01.2015ж. Сыныбы 10 «б» Сабақтың тақырыбы: Қазақ халқының антропологиялық типі Сілтеме Білім стандарты, пән бағдарламасы, 10 сынып қазақстан тарихы Жалпы мақсаттары Қазақ халқының ру-тайпалық құрамы, қазақ жүздерінің шығуы, жүздердің құрылымы туралы түсінік беру . Оқушыларды оқулық материлдарын […] » Read more
Материалды ашып қарау

Куни:
Муаллимнинг исми: Сидиков Умид

Синф:
Қатнашганлар:
Қатнашмаганлар сони:

Мавзу:
Отбасында кітап оқу мәдениеті

Дарсга асосланган ўқиш мақсадлари:
Ўқиш ва билимнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида тушунча бериш
Китобни қадрлашга ,меҳнатсеварликка тарбиялаш



Таянч билими
Китоб билим булоғи.

Режа ҚМЖ,

Режаланган вақт

Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг)

Дарс боши 3 минут
Ўқувчиларнинг дарсга тайёрлиги. Дарс бошланишига ёқимли таъсир этадиган кўнгил кўтариш ўйинларини ўтказиш.

Дарс ўртаси




















































































Дарснинг охири




“Ўйланайлик фикрлашайик “
1.Инсонга билим нима учун керак?
2.Билимли бўлиш учун одамга қандай ҳусусиятлар бўлиши керак деб ўйлайсиз?
Дескриптор: Билим олувчи
- саволларга жавоб бериб, ўз фикрларини айта олади;

Матнолди топшириқ
1. Ўқиш пайтида қандай қийинчиликлар туғилади?
2.Уларни қандай енгиш мумкин деб ўйлайсиз?
3.Мантни диққат билан тингланг
4.Мантнни кетма-кетлигига эътибор беринг
5.Нотаниш сўзларнинг топинг
Мант билан ишлаш
Қадим замонда Олим деган бир бола яшар экан. Унинг отаси эрта оламдан ўтиб , онаси билан ёлғиз қолибди.Улар жуда ночор ҳаёт кечиришар экан.Баъзан ичарга овқатлари бўлмас экан.Кун кетибди кунлар ўтаверибди.Бола мактаб ёшига етибди.Лекин унинг мактабга бориб ўқишга шароити йўқ экан.Шундай бўлса ҳам Олим “Мен ўқишим керак ” дебди. Кичкинтой Олимнинг қўшнилари бой одамлар экан .Олим қўшнисиникига келиб:”Сиз уйингизга хизматкор излаб юрган экансиз,мени хизматкор қилиб олинг-чи.Мен меҳнатимга кўп ҳақ сўрамайман,фақат онда-сонда болаларингизнинг қандай ўқиётганларини кўриб турсам,шунинг ўзи кифоя”,- дебди. Бой текин хизматкор топилганига севиниб уни олибди. Бола бойнинг уйида тонгдан то кун ботгунча тинимсиз меҳнат қилибди.У вақти-вақти билан бой болаларининг китобларига қараб баъзан ўқитувчига кўринмасдан унинг айтганларини ташқарида яшириниб туриб эшитиб олар экан.Шундай қилиб ,Олим ҳаммасини ўрганиб олади.Бир йилдан сўнг ўзича сўзларни ажрата оладиган бўлади.Лекин нима билан ёзишини билмай боши қотади.Олим ўз онаси билан денгиз соҳилидаги кичкинтой бир уйда яшар эди.Денгиз тўлқини қум юзасини оқизиб ,текислаб кетар эди.Олим қўлига таёқ олиб,денгиз томон келди ва қумга ҳарифларни ёза бошлади.Денгиз тўлқини Олим ёзган ҳарфларни ўчириб кетарди.Олим эса эринмасдан ҳарфларни қайтадан ёзар эди.Энди унга ўқиш учун китоб керак бўлди.Бир куни хўжайиннинголдига келиб:”Мен ўз меҳнат ҳақимни сўраб келдим.Агар менга ўз китобларингизни ўқиш учун бериб турсангиз,яна бир йил ҳақсиз ишлаб берардим ”,-дейди.Бойнинг бундай текин хизматкордан айрилгиси келмай,боланинг таклифига рози бўлади.Энди кичгина Олим ўқиш учун китобга эга бўлади.Олим эрта тонгдан то қоронғи кечгача меҳнат қилар ,китобни эса тунда ўқишга тўғри келарди. Унинг шамчирок олиш учун ҳам пули йўқ эди.Лекин у ҳеч қачон нолимади.Энди у ой нурида ўқиб , ёзадиган бўлди.Орадан кўп йиллар ўтди. Олим ўз ниятига етиб ,буюк олим бўлди,одамлар олимнинг тиришқоқлигини ҳали ҳонуз эслаб юришар эди.
Луғат иши
Кифоя-
Денгиз соҳили-
Нолимади-
Тиришқоқ-
Чанқоқ-қизиқиш, ихлос билан яхши кўриш
Матн юзасидан саволлар
1.Олимнинг аҳволи қандай эди?
2.Олим ўз олдига қандай мақсат этиб қўйган эди?
3.Бойдан нимани илтимос қилди?
4.Бой нима учун ҳурсанд бўлди?
5.Олим қандай қилиб харфларни ўрганиб олди?
6.Олим онаси билан кай ерда яшар эди?
7.Унга ўқиш учун нима керак бўлди?
8.Олим бойдан яна нима илтимос қилди?
1-топшириқ Берилган мақолларнинг тўлиқтириб, мазмунин тушунтириб беринг
Ўқиш билим булоғи,билим ....
Билимлига дунё ёруғ,билимсизнинг ....
Билимнинг боши санъат,охири...
Билим олиш –нина билан .... Матндан кейинги саволлар
1.Бола ўз мақсадига кандай эришди?
2.Боланинг олим бўлишига қандай хислатлар ёрдамлашди?
3.Нима учун китобни устоз деп атасак бўлади?
4.Китоб билан дўстлашиш мумкинми?
5.Мақсадга етиш учун ўз билимимизди етарли деб ўйлаймизми?
6.Билимимизди ошириш учун нима қилишимиз керак экан?
Хаётий саволлар 1.Мактабда ҳар чоршанда куни “100 китоб” бўлади ,бироқ сизнинг энг яқин дўстингиз ҳеч қачон синфга берилган китобни олиб келмайди,сиз унга кандай муносабатда бўласиз?
2.Сизга берилган китобларни укангиз ёки синглингиз варақларини йиртиб ,ёзиб ташлади. Синглингиз ёки укангизни ура олмайсиз,бироқ йиртилган китоб сизнинг энг яхши кўрган фанингиз.Сиз қандай йул тутасиз?


Материалды жүктеу (Скачать)
Авторы:
Ахматханова Назокат Акбархановна
Жарияланған уақыты:
2019-06-07
Категория:
Қазақстан тарихы
Бағыты:
Сабақ жоспары
Сыныбы:
10 сынып
Тіркеу нөмері:
№ C-1559869851
2222
333
444
555
666
7
888
999