Авторлық материал жариялағаныңыз
туралы сертификатты тегін алу үшін
+
Материал жариялау
БАҚ (СМИ) жариялаған соң номер беріліп қорғалады
Сертификатты (құжатты) тексеру

111
Ашық сабақ: "Боғдорчилик тарихи"
Материал жайлы қысқаша түсінік: Боғ яратиш, боғдорчилик амали инсоният тараққиёти тарихидаги энг улуғ кашфиётлардан биридир. Инсон ибтидоий замонлардан боғни ҳаёт ва тўкинчилик рамзи санайди. Барча қадимий диний асотирларда жаннат мангу яшнаб турган боғга қиёс этилади. Шу сабабдан Шарқ шоирлари гўзал боғларни ва яшил-кўкаламзор шаҳарларни “жаннатмонанд”, “фирдавсмонанд” дея таъриф этадилар.
Материалды ашып қарау
Боғдорчилик тарихиБоғ яратиш, боғдорчилик амали инсоният тараққиёти тарихидаги энг улуғ кашфиётлардан биридир. Инсон ибтидоий замонлардан боғни ҳаёт ва тўкинчилик рамзи санайди. Барча қадимий диний асотирларда жаннат мангу яшнаб турган боғга қиёс этилади. Шу сабабдан Шарқ шоирлари гўзал боғларни ва яшил-кўкаламзор шаҳарларни “жаннатмонанд”, “фирдавсмонанд” дея таъриф этадилар.Энг қадимий Шумер салтанатидан бошлаб инсоният суғориш тармоқларини такомиллаштириб борган. Бу эса ўз навбатида боғдорчиликни ривожлантиришга туртки берган. Олис юлдузлар сирини кашф этишга иштиёқманд қадим донишмандлар табиатни гўзаллик тимсоли деб билиб, ундан руҳий завқ олишга интилганлар, охир-оқибатда нафис табиат ижодидан қиёс олиб боғлар яратишга тутинганлар. Мелоддан аввалги 811-781 йилларда Ашшура (Ассирия) маликаси Шамурамат – Семирамада яратган осма боғлар, Миср подшоси Шаддод бунёд этган Боғи Эрам ҳақидаги афсоналар ҳануз-ҳанузгача кўнгилларни ҳаяжонга солади.Боғдорчилик халқ тарихи, унинг маданияти, илм-фани, адабиёти ва санъати, деҳқончилиги тарихи ва тажрибаси билан чамбарчас боғлиқ. Муайян халқ яшаган жўғрофий ҳудуд, унинг маданий-илмий равнақи, адабиёти ва санъати, деҳқончилик ва суҳориш тармоқлари даражаси ўтмишда яратилган боғу-роғларда ўз аксини топган.Буюк бобомиз Амир Темур бунёд этган боғлар жаҳон боғдорчилик тарихида алоҳида ўрин эгаллайди. Соҳибқирон тарихини ўрганиш билан шуғулланган барча муарриху-олимлар Турон Султонининг боғдорчилик санъатидаги салоҳиятини эътироф этиб, ўз асарларида у иншо этган боғларни таърифу-тасниф айлайдилар.Фирдавсмонанд деб мадҳ этилган Самарқанд тупроғи азал-азалдан боғлар мамлакати саналган. Минг йилча бурун бу тупроққа келган Истаҳрий шундай маълумот ёзиб қолдирган эди: “Бирон тепаликка чиқиб, атрофга назар ташлайдиган бўлсангиз, Самарқанд Сўғдида, шунингдек, Самарқанднинг ўзида ҳам нигоҳингиз кўкаламзорга ва ёқимли жойларга тушади. Унинг яқинида дов-дарахтсиз тоғлар ва чанги фиғон ураётган даштлар йўқ. Самарқанд Сўғди биз тилга олган уч жой орасида энг гўзалидир, чунки у Бухоро чегарасига қадар Сўғд (Зарафшон) дарёси бўйлаб ўнг ва чап томондан узилмай давом этиб келади. Унинг катталиги шунчаки, кўкаламзор ва боғлар орасидан саккиз кун юрасан. Бу доимо сув оқиб турадиган ариқлар билан ўраб олинган яхлит боғлардир, ўтлоқлар ва далалар ўртасида эса ҳовузлар бор. Дарёнинг ҳар икки ёқаси кўм-кўк дарахтлар ва экинзорлар билан қопланган. Яшил дарахтлар экинларни ҳимоя қилади, экинзорлардан кейин эса чорва моллари учун яйловлар ястанган. Бу ердаги ҳар бир шаҳар ва қишлоқда қўрғон бўлиб, у кўкаламзорлар орасида бамисоли сув ўзанлари билан тўқилган ва қасрларнинг жилваси билан безатилган яшил парча либосдек ярқираб туради. Шымкент қаласыМ.Маметова атындағы №111 ЖОМ –ніңөзбек тілі және әдебиеті пәні мұғаліміМирхашимова Лобар Талибжановна
Материалды жүктеу (Скачать)
Авторы:
Мирхашимова Лобар Талибжановна
Жарияланған уақыты:
2018-12-24
Категория:
Жаңартылған бағдарлама
Бағыты:
Эссе
Сыныбы:
8 сынып
Тіркеу нөмері:
№ C-1545671156
2222
333
444
555
666
7
888
999